





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир одам Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келиб: "Ё, Расулуллоҳ! Бизлардан биримиз нафсида ёмон васвасани ҳис қилади ва уни тилга олишидан кўра ёниб, кулга айланиши унга севимлироқ бўлади", - деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!",- дедилар.
Abu DawoodБир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: "Ё Расулуллоҳ, бировимиз кўнглига оғир келган ишни ҳис қилади. У васвасани тилга олганидан кўра, кулга айланиб кетгани унга севимлироқдир",- деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки марта такбир айтиб, Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳ таолога ҳамду сано айтдилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва саллам: "Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар.
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шайтон мўъминга олиб келадиган васваса саволларига чиройли жавобнинг хабарини бердилар. Шайтон: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди? Осмонни ким яратди? Ерни ким яратди?"- деб савол беради. Мўъмин одам диний эътиқод, фитрат ва ақлий нуқтаи назаридан келиб чиқиб: "Аллоҳ!" деб жавоб беради. Бироқ Шайтон шу ерда тўхтаб қолмайди, аксинча, давом этиб: "Роббингни ким яратган?", - дейди. Бундай вазиятда мўъмин ушбу васвасаларни учта нарса билан даф қилади: Аллоҳга бўлган иймон. Шайтондан Аллоҳ ила паноҳ сурашлик билан. Васвасалардан воз кечиш.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг мўъминларга бўлган лутфи ҳамда кофирларга бўлган адолатини баён қилдилар. Мўминга келадиган бўлсак, қилган яхшиликларининг савоби камаймайди. Аксинча, дунёда қилган тоат-ибодати учун унга яхшилик берилади ва охиратда эса унинг савоби тўлиғи билан берилади. Шу вақтнинг ўзида у барча яхшиликларининг мукофотини фақатгина охиратда ҳам олиши мумкин. Энди кофирга келадиган бўлсак, Аллоҳ таоло унга бу дунёнинг ўзида қилган яхшиликларининг мукофотини беради. Охиратга кўчганида эса тақдирланадиган биронта мукофоти бўлмайди. Чунки икки дунёда фойда келтирадиган солиҳ амалнинг эгаси мўъмин бўлиши лозимдир.
Қатода раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: Бизга Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳадис айтди: Бир одам: "Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кофир одам (маҳшарда) юзи билан юриб, қандай тўпланади?,- деб савол берди. (Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга): "Уни бу дунёда икки оёғи билан юргиза олган Зот, Қиёмат кунида юзи билан юргиза олмайдими?", - деб жавоб бердилар. Қатода: Роббимизнинг қудратига қасам ичиб айтаманки, (албатта, қодирдир).
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Қиёмат куни кофир одам қандай қилиб юзи ерга қадалган ҳолатида тўпланади?, дея савол берилди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Уни дунёда икки оёғи билан юргизишга қодир бўлган Аллоҳ, Қиёмат куни юзи билан юргизишга қодир эмасми?, деб жавоб бердилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳар қандай ишга қодирдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «алақа» (лахта қон) ҳолатида бўлади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «музға» (бир парча гўшт) ҳолатида бўлади. Сўнгра унга (ҳомилага) бир малак-фаришта юборилиб, тўртта сўзни (ишни) ёзиш буюрилади: ризқи, ажали (умри), амали (дунёда қиладиган ишлари), бахтли ёки бахтсиз бўлиши. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки, у билан жаннатнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва дўзах аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади. Ва яна сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки у билан дўзахнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва жаннат аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади».
Al-Bukhari and MuslimАбдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтдилар: Айтаётган гапида ростгўй ва ростгўйлигига Аллоҳ гувоҳ бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ҳадис айтдилар: "Бировингизнинг хилқати тўпланади". Яъни, эр хотини билан қовушгач ундан чиққан тарқоқ уруғлар, рафиқанинг қорнида қирқ кун қолади. Сўнгра, иккинчи қирқ кунликда лахта-ивиган қонга айланади. Учинчи қирқ кунликда эса, уруғ чайналадиган даражада, катта бўлган тишлам гўшт шаклига айланади. Учинчи чилла тугаганидан сўнг, Аллоҳ таоло бир фариштани юборади ва фаришта унга руҳ пуфлайди. Фариштан тўртта нарсани ёзишга буюрилади: Ризқини - Яъни, ҳаёти давомида одамзот қўлга киритадиган барча неъматларни ёзади. Унинг ажалини. Ажал - банданинг бу дунёда қолиш муддатидир. Амалини. Яъни, у ким ва бахтиёр бўладими ёки бахтиқароми? Сўнгра Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаб айтаяптиларки, бир одам жаннат аҳлининг амалини қилади. Одамлар кўзи билан қаралганида, у худди солиҳ амални қилгандек кўринади. Солиҳ амалларни шундай қиладики, у билан жаннат орасида, яъни, бировнинг бирон ерга яқинлашиши учун бир оз қолганидек, жаннатга кириши учун бир оз масофа қолади. Пешонасига ёзилган нарса устун келади-да, дўзахийларнинг бир ишини қилади ва ҳаётини шу иш билан тугатади. Натижада жаҳаннамга киради. Чунки амалнинг қабул бўлиш шартларидан бири, шу амалда собит туриб, уни ўзгартирмасликдир. Ва яна бир бошқа одам жаҳаннам аҳлининг амалларини қилиб жаҳаннамга шунчалар яқинлашадики, у билан жаҳаннам ўртасида бир оз қолади. Тақдирда ёзилгани устун келиб жаннатийлар амалидан бирини қилади-да, жаннатга киради.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳунинг шундай деганлари ривоят қилинади: 'Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳадисни айтиб бераман. У ҳадисни сизларга мендан бошқа бирон кимса айтиб бермайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: "Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир".
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уламоларнинг оламдан ўтиши муносабати билан шаръий илмларнинг кўтарилиши, Қиёмат қоим бўлишига яқин пайдо бўладиган аломатлардан эканини очиқладилар. Бунинг оқибатида жоҳиллик томир отиб, зино ва фаҳш ишлар ҳамда майхўрлик кўпайиб, эркаклар сони хотин-қизлар сонидан озайиб, элликта аёлнинг ишлари ва манфаатлари учун битта эркак раҳбар бўлиб қолади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади: "Сизлар яҳудийлар билан урушиб, ҳатто, тош ҳам: Ҳой мусулмон, орқамда мана бу яҳудий (яшириниб турибди), (кел ва) уни ўлдир!, демагунича Қиёмат қоим бўлмайди".
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон ва яҳудийлар бир-бирлари билан урушмагунларича қиёмат қоим бўлмаслигининг хабарини бердилар. Ҳатто, яҳудий одам мусулмонлардан яшириниш учун тошнинг орқасига қочади. Аллоҳ таоло тошга тил беради. Тош мусулмонни чақириб, орқасида яҳудий тургани, келиб уни ўлдириши кераклигини айтади.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ, косалари самонинг юлдузлари каби кўпдир. Ундан ичган одам ҳеч қачон чанқамайди", - дедилар.
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат кунида ҳовузлари бўлиши ҳақида ва унинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам бир ойлик йўл масофасида эканлиги ҳақида хабар бердилар. Унинг суви сутдан кўра оппоқроқдир. Унинг хушбўй ҳиди мушку анбар ҳидидан кўра хушбўйроқдир. Ҳовузнинг косаларининг сони, само юлдузлари каби кўпдир. Ушбу косалар ила ким ҳовуздан ичса, ҳеч қачон чанқамайди.
Асмо бинти Абу Бакр ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Мен Ҳавзи Кавсар бўйида туриб, сизлардан қайсиларингиз мен томон келаётганингизни кузатиб тураман, шунда ҳузуримга келган одамларни олиб кетишади. Буни кўриб, мен: «Ё Рабб, ахир улар мендан ва умматимку!» - дейман. Менга: «Сен уларнинг ўзингдан кейин нима қилганларини биласанми, улар йўлдан озиб, ортларига қайтишда давом этаверганлар?!» - дейилади».
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат куни ҳовузлари олдида, ҳовуз томон келаётган умматларини кузатиб туришларини баён қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлашиб қолган бир гуруҳ одамлар тўхтатилганида: "Раббим, улар мендан, улар менинг умматимдан!", - дейдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Сиз улардан ажралгандан кейин уларнинг қандай ишларга қўл урганларини билмайсиз. Аллоҳга қасамки, улар ортларига қайтиб, динларидан муртад бўлгач, на сизга ва на умматингизга алоқалари қолмаган», - дейилади.