





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар!", - дедилар.
Al-HaakimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, янги кийилган кийим узоқ кийиш сабабли эскиргани каби иймон ҳам мўъминнинг қалбида эскириб, кучсиз бўлиб қолишидан хабар бермоқдалар. Ибодатдаги дангасалик ёки гуноҳларни қилиш ёхуд ҳою ҳавасларга муккасидан кетиш иймоннинг заифлашишининг сабабидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз ибодатларни қилиш ҳамда кўп зикр ва истиғфорларни айтиш билан иймонимизни янгилашни Аллоҳ таолодан сўраш йўлини ўргатдилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади: "Аллоҳ таоло ўзи рухсат берган ишларни ҳудди фарзларига амал қилинганидек амал қилинишини суяди".
Ibn HibbaanПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг, машруъ қилган аҳкому ибодатларидаги енгилликларга ҳамда узрларга, масалан, сафар асносида намозни қаср қилиб ва жамлаб ўқиш каби қулайликларга амал қилинишини суюшидан дарак бермоқдалар. Ва шу билан бирга, Аллоҳ таоло фарз ибодатларига амал қилинишини ҳам суяди. Чунки Аллоҳ таоло берган қулайликлар ва фарзлар бир хилдир.
Хурайм ибн Фотик разиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта яхшилик борки, унинг етти юзта савоби бор. Икки вожиб қилувчи Аллоҳга шерик қилмай вафот этган одам жаннатга киради. Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган одам эса, жаҳаннамга киради. Тенгнинг тенги билан (тақдирланиши) шуки, биров чин кўнгилдан яхшилик қилишга ният қилса ва унинг бу ниятини Аллоҳ билса, унга битта яхшилик (савоб) ёзилади. Биров битта ёмонлик қилса, унга битта ёмонлик (гуноҳ) ёзилади. Биров битта яхшиликни қилса, унга шунинг ўн баравари (савоб) берилади. Ким Аллоҳ йўлида мол-дунёсини сарф қилса, (унинг битта) яхшилиги етти юз баравар савоб билан тақдирланади. Одамларнинг айримлари бу дунёда бой бўлса, охиратда камбағалдир. Айримлари эса бу дунёда камбағал, охиратда эса бойдир. Баъзилари бу дунёю у дунё камбағал бўлса, баъзилари бу дунёю охиратда бойдир", - дедилар.
AhmadПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам амалларнинг олти турли, одамларнинг тўрт тоифали эканидан хабар бердилар. Олтита амал қуйидагилардир: Биринчиси: Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтган бўлса, унга жаннатга кириш вожиб бўлади Иккинчиси: Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган бўлса, у жаҳаннамда мангу қолиши вожиб бўлади. Бу ишлар (ширк келтириш ва келтирмаслик) сабаблардир. Учинчиси: Ният қилинган яхшилик. Биров яхшилик қилишни ният қилар экан, ниятида садоқатли, ҳатто қалби билан ҳис этар ва Аллоҳ таоло ҳам унинг бу ниятидан бохабар бўлса-ю, бирон монеълик сабабли ниятини амалга ошира олмаса, унга битта яхшилик ёзилади. Тўртинчиси: Ёмон қилмиш: Битта ёмонлик қилган кимсага битта гуноҳ ёзилади. Яхши ният ва ёмон қилмиш учун биттадан орттирилмаган савоб ва гуноҳ ёзилади. Бешинчиси: Битта яхшилик учун ўн баравар савоб ёзилади. Яъни, банда бир яхшиликни ният қилиб уни амалга оширса, унга ўнта савоб ёзилади. Олтинчиси: битта яхшиликнинг етти юз баравар савоби бўлади. У яхшилик: Ким Аллоҳ йўлида инфоқ қилса, унга етти юз яхшиликнинг савоби берилади. Бу - Аллоҳ таолонинг лутфи ва бандаларига бўлган карамидир. Одамларнинг тўртта тоифаси қуйидагилардир: Биринчиси: Бу дунёда ризқи мўл, хоҳлаган нарсасини топа оладиган, бироқ, охиратда йўқсил, жаҳаннамга равона бўлган одам. У, бадавлат кофирдир. Иккинчиси: Бу дунёда ризқи оз бўлса-да, охиратда ризқи мўл бўлиб, жаннатга тушган одам. У, йўқсил мўъминдир. Учинчиси: Дунё ва охиратда йўқсил бўлган одам. У, камбағал кофирдир. Тўртинчиси: Дунёю охиратда бой бўлган одам. У, бой мўъминдир.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бермаганмисан?", - деб уч марта такрорладилар. У одам: "Ҳа (гувоҳлик берганман)", - дегач: "Шу нарса у (гуноҳ)ларни ювиб кетади", - дедилар.
Abu Ya‘laaБир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, мен қандай гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Мен кечириламанми?",- деб сўраб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир! дея гувоҳлик бермаганмисан"- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гапни уч марта такрорладилар. Ҳалиги одам: "Ҳа, гувоҳлик берганман",- деди. Натижада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки шаҳодат калимасининг фазилати, гуноҳларга каффорат бўлиши, ҳамда тавба ўзидан аввалги гуноҳларни қуритиб ташлашидан дарак бердилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинди: «Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш ва йиғинларнинг тўридан жой олиш учун билим олманглар! Ким шундай қилса, жойи жаҳаннамдир!».
Ibn MaajahПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олимлар олдида фахрланиш ва гердайиб: «Мен ҳам сизлардек олимман!», - дейиш ёки калтафаҳм ва пасткаш одамлар билан тортишиш ёки йиғинларнинг тўрида ўтириб, бошқалардан олдинга ўтказилиш учун билим олишдан огоҳлантирдилар. Ким шундай қилса, билим олишдаги риёкорлиги ва Аллоҳ таолога ихлоссизлиги туфайли жаҳаннамга киришгагина лойиқ бўлади.
Наввос ибн Самъон разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинган: «Аллоҳ тўғри йўлни мисол қилиб келтирди. Йўлнинг икки чеккасида икки девор бор. Икки девордан очилган эшиклар бор. Эшикларга парда осиб қўйилган. Йўлнинг дарвозаси олдида: «Ҳой одамлар, барчангиз бу йўлга кирингиз, уёқ-буёққа оғмангиз»!, - дейдиган чорловчи бор. Йўлнинг устида яна бошқа бир чорловчи бўлиб, ўша эшиклардан бирини очмоқчи бўлган одамга: «Яшшамагур, очма! Агар уни очсанг унга кириб кетасан!», дейди. Тўғри йўл - Ислом, икки девор - Аллоҳнинг чегаралари, очилган эшиклар - Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Йўлнинг бошидаги чорловчи Аллоҳнинг китоби Қуръон Карим, йўлнинг устидаги чорловчи - Аллоҳ таоло ҳар бир мўъминнинг қалбига қўйган ваъз қилувчидир», - дедилар».
At-TirmidhiПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Ислом динини теккис қийшайиб кетмаган тўғри йўлга ўхшатди. Унинг икки ёқасидан ўраб турадиган икки девори бор. Улар, Аллоҳ таолонинг чегаралардир. Ушбу деворларниг айрим ерларида ланг очиқ эшиклар бўлиб, улар Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардир. Бу дарвозаларнинг пардалари бўлиб, унинг ичидаги нарсаларни йўловчининг кўзидан тўсиб туради. Йўлнинг бошида бир чорловчи бўлиб, у, одамларга йўл кўрсатиб: «Ён тарафларга бурилмай равон йўлда давом этинглар»!, - деб туради. Бу чорловчи - Аллоҳнинг китобидир. Йўлнинг устида бундан бошқа чорловчи ҳам бор. У, йўловчи пардани озгина очмоқчи бўлса, дашном бериб: «Яшшамагур, очма! Очсанг киришга мажбур бўласан! Унга киришдан ўзингни тўхтата олмайсан!», - дейди. Бу чорловчи - ҳар бир мўъмин қалбидаги Аллоҳнинг воизидир», - деб баён қилдилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?",- деб сўрадилар. Биз: Албатта, ҳаммамиз ёқтирамиз дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: " Сизлардан бирингизнинг намозида уч оят ўқиши, унга бўғозлик даврининг ярми ўтган семиз ва баҳайбат туялари бўлишидан кўра яхшироқдир»,- дедилар.
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда уч оят ўқилиб олинган савоб одамнинг ўз хонадонида семиз ва ҳайбатли бўғоз туялари бўлишидан кўра яхшироқ эканини баён қилдилар.
Уқба ибн Омир Жуҳаний разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди».
Abu DawoodПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни баланд ўқиган одам садақани ошкора берган одамга, Қуръонни паст товушда ўқиган одам эса, садақани пинҳон берган одамга ўхшашини баён қилдилар.