





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу "У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (Қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.—Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар" (Оли Имрон: 7) оятни тиловат қилдилар ва: "Агар тушиниш қийин бўлган оятларга эргашаётган кимсаларни кўрсангиз, улар Аллоҳ баён қилган кимсалардир¹. Шундай экан, улардан эҳтиёт бўлингиз!"-, дедилар.
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам "У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (Қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.—Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар" (Оли Имрон: 7) оятини ўқидилар. Аллоҳ таоло ушбу оятда, Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Қуръоннинг бир қарашда аҳкомлари аниқ англашиладиган, далолати очиқ бўлган ҳамда Қуръоннинг мағзи, ихтилоф пайтида мурожаат қилинадиган манбаси бўлган (муҳкам) оятлари, бунинг қаршисида, кўплаб одамлар тушуна олмайдиган фарқли маъноларни ўз ичига олган ёки бу оят билан бошқа оятлар орасида зиддиятлар бор дея тушинишадиган, бошқа (муташобиҳ) оятлар ҳам борлигини очиқламоқда.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар. Бану Исроил ҳақида сўзлайверинглар, танглик йўқ. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», дедилар».
Al-BukhariНабий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотдан нақл қилинган Қуръон ёки Суннат илмини, гарчи битта оят ёки битта ҳадис каби оз бўлса ҳам, етказишга буюрмоқдалар. Лекин етказаётган ёки даъват қилаётган илмни яхши билиши шартдир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Исроил ва уларнинг қиссалари ҳақида шариатимизга зид бўлмаган жойларини баён қилиш мумкинлигини хабар бердилар. Сўнгра ўзларига нисбатан ёлғон тўқишдан огоҳлантириб, кимки у зотга нисбатан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой олишини айтдилар.
Миқдом ибн Маъдийкариб разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Унутмангларки, шояд ўз сўрисида суяниб ўтирган одамга мендан битта ҳадис етиб борса, Биз билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор. Унда нимани ҳалол деб кўрган бўлсак, ўша - ҳалолдир. Нимани ҳаром деб топган бўлсак, ўша - ҳаромдир",- дер. Ҳолбуки, Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром қилган нарса Аллоҳ ҳаром қилганидекдир".
Ibn MaajahПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишидан бир ҳадис етиб келса, тўшагида оғанаб олиб: «Орамиздаги барча ишларни ҳал қилиб бергувчи нарса - Қуръони каримдир. Унда кўрган ҳалол нарсаларга амал қиламиз, ҳаром нарсалардан эса узоқ турамиз», - деб айтадиган инсонлар замонининг яқинлашганидан дарак бермоқдалар. Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз суннатларида ҳаром қилган ёки таъқиқлаган барча нарсанинг ҳукми Аллоҳ таолонинг китобидаги ҳукмига тенг эканлигини ва у киши Роббиларидан етказгувчи (элчи) эканликларини очиқладилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».
AhmadРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўз қабрларини одамлар улуғлаб сиғинадиган ва унга қараб сажда қиладиган бут каби қилмаслигини сўрадилар. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло пайғамбарлари қабрини масжид қилиб олган инсонларни Ўз раҳматидан маҳрум қилгани ва узоқлаштирганини хабар бердилар. Чунки қабрларни масжид қилиб олиш, қабрларга ибодат қилишга ва уни жоиз деган эътиқодга олиб барадиган йўлдир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман», деди».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло ширкдан энг беҳожат Зот эканини ва У Зот ҳамма нарсадан беҳожатлигини хабар бермоқдалар. Агар инсон ибодатлардан бирини бажарса-ю, уни ҳам Аллоҳ учун, ҳам Аллоҳдан ўзга учун қилса, Аллоҳ таоло уни тарк қилади, ундан амалини қабул қилмайди ва уни ўзига қайтаради. Амални холис Аллоҳ учун қилиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло фақатгина холис қилинган амални қабул қилур.
Жундаб разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин шундай деганларини эшитганман: «Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил (вафодор дўст) тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди. Агар умматимдан халил тутинсам, Абу Бакр билан халил тутинган бўлар эдим. Билиб қўйинглар, сизлардан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Ҳой! Қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайтараман!» дедилар».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг наздидаги мақомларини ва Иброҳим алайҳиссалом эришгани каби муҳаббатнинг энг улуғ даражасига етганларини хабар бермоқдалар. Шунинг учун Аллоҳдан бошқани халил тутинишни инкор қилдилар. Чунки у зотнинг қалблари Аллоҳнинг муҳаббати, улуғлаши ва маърифатига лиқ тўлган бўлиб, унга Аллоҳдан бошқасига бўлган муҳаббат сиғмас эди. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлардан бирортасини халил тутганларида, Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу билан халил тутинган бўлар эдилар. Сўнгра муҳаббатда яҳудий ва насронийларнинг қилмишлари каби рухсат берилган ҳаддан ошишдан қайтардилар. Улар пайғамбарлари ва солиҳ кишиларининг қабрларини Аллоҳни қўйиб, ибодат қилинадиган ширкий олиҳаларга айлантиришди ва уларнинг қабрларини масжид ва сайлгоҳ қилиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини уларнинг қилмишлари сингари иш қилишдан қайтардилар.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо бир кишининг «Йўқ, Каъбага қасам», деётганини эшитиб қолди. Шунда Ибн Умар разияллоҳу анҳумо: «Аллоҳдан бошқага қасам ичилмайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, бас, кофир (ёки мушрик) бўлибди», деганларини эшитдим.
At-TirmidhiРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳ ва У Зотнинг исм-сифатларидан бошқа нарса билан қасам ичса, кофир ёки мушрик бўлишини хабар бердилар. Чунки бирор нарса билан қасам ичиш шу нарсанинг улуғланишига далолат қилади. Ваҳоланки, улуғлик ёлғиз Аллоҳ таолога хосдир. Шунинг учун, фақатгина Аллоҳ билан ёки У Зотнинг исм-сифатлари билан қасам ичилади. Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш кичик ширкдир. Агарда қасам ичувчи киши қасам ичган нарсасини Аллоҳ таолони улуғлагандек ёки ундан ҳам кўпроқ улуғласа, бундай қасам катта ширк жумласидан бўлади.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга дедилар: « Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришга даъват қил. Агар улар сенга бунда итоат этишса, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш намоз (ўқиш)ни фарз қилганини айт. Агар улар сенга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақа (закот)ни уларга фарз қилганини айт. Агар улар бунда ҳам сенга итоат этишса, (закот олишда) сара молларини олишдан узоқ бўл. Мазлумнинг дуосидан сақлан, чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир».
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга даъватчи ва муаллим қилиб юбораётган вақтларида, насроний қавмларга йўлиқишини, бунинг учун тайёр туришини ва уларни даъват қилишда дастлаб энг муҳим нарсалардан бошлаши кераклигини баён қилдилар. Шунга кўра, Муоз разияллоҳу анҳу уларни дастлаб «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш билан ақидани тўғрилашларига даъват қилади. Чунки улар Исломга шу шаҳодат калимаси билан кирадилар. Агар улар бунда итоат қилишса, уларни намозни тўлиқ адо этишга буюради. Чунки намоз тавҳиддан кейинги ўринда турадиган энг буюк фарзлардан ҳисобланади. Агар улар намозни барпо қилсалар, уларнинг бойларига молларининг закотини камбағалларига беришларини буюради. Шу ўринда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни закотга молларининг энг яхшисини олишдан қайтардилар. Чунки закотга молнинг ўртачасини олиш вожибдир. Сўнгра мазлум уни дуоибад қилмаслиги учун зулмдан узоқ туришини тавсия қилдилар. Чунки мазлумнинг дуоси ижобат бўлади.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деётганларини эшитдим: «Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар».
Al-BukhariРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда насронийлар Ийсо ибн Марямни мақташда ҳаддан ошганлари каби мақтовда ва васфлашда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан қайтардилар. Расулуллоҳни Аллоҳ таолога хос бўлган сифатлар ва феъллар билан сифатлаш, у зотга ғайбни билишни нисбатлаш, дуо қилишда у зотни Аллоҳга шерик қилиш кабилар шу жумладандир. Сўнгра Пайғамбаримиз ўзларини Аллоҳнинг бандаларидан бири эканларини баён қилиб, «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», дейишимизга буюрдилар.