





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Оиша разияллоҳу анаҳодан ривоят қилинади: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салалмнинг олдида ўтирар экан: Ё Расулуллоҳ, менинг менга ёлғон гапирадиган, хиёнат қиладиган ва итоат қилмайдиган қулларим бор. Мен уларни ураман, сўкаман. Бундай ҳолатда менинг ҳолим нима бўлади?,- деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Уларнинг сенга қилган хиёнатлари, итоатсизликлари ва ёлғонлари сенинг уларга берган жазойинг билан ўлчанади. Бирган жазойинг уларнинг қилмишларига яраша бўлган бўлса, иш тамом: сенга фойда ҳам, зарар ҳам йўқ. Агар берган жазойинг уларнинг қилмишларидан кўра озроқ бўлса, бу, сенга лутфдир. Агар берган жазойинг уларнинг қилмишларидан кўра каттароқ бўлган бўлса, ортиқчаси учун сендан қасос олинади"- дея жавоб бердилар. Буни эшитган одам бир оз узоқлашиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Аллоҳнинг ушбу: "Қиёмат куни учун адолат тарозиларини қурамиз. Шундай экан, ҳеч кимга зулм қилинмас!" оятини ўқимаганмисан?", - дедилар. Ҳалиги одам: "Ё Расулллоҳ, ўзим учун ҳам, улар учун ҳам улардан ажралишдан бошқа эзгуликни кўрмаяпман ва Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, уларнинг ҳар бири озоддирлар",-деди.
At-TirmidhiБир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб, қулларининг қилмишларидан нолиди. Улар бу одамга ёлғон хабар беришар, омонатларига - хиёнат, муомалада - фирибгарлик, буйруқларига итоатсизлик қилишар эди. У ҳам уларга таъзир бериб, урар, сўкарди. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, Қиёмат куни қандай аҳволга тушиши ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Уларнинг қилган хиёнатлари, итоатсизликлари ва гапирган ёлғон гаплари ҳам, сенинг уларга берган таъзиринг ҳам тортилади. Агар уларнинг тортилган қилмишлари билан сен берган таъзир тенг келса, сенга бирон зарар йўқ. Агар берган таъзиринг уларнинг қилмишидан кўра озроқ бўлса, бу савобингга савоб ва лутфдир. Агар берган таъзиринг уларнинг қилмишларидан ортиқроқ бўлса, сенга жазо берилади. Ортиқча таъзиринг мислидаги савобинг олиниб, уларга берилади". Буни эшитган одам бир оз узоқлашиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Унинг йиғисини эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сен Аллоҳнинг: "Қиёмат куни учун адолат тарозиларини қурамиз. Шундай экан, ҳеч кимга зулм қилинмас! Хардал уруғича амал бўлса, албатта, уни олиб келамиз. Ҳисоб қилишда ўзимиз етарлимиз!" оятини ўқимаганмисан? (Анбиё: 47). Яъни, Қиёмат кунида ҳеч кимга зулм қилинмайди. Тарозилар одамлар ўртасида бўлиб ўтган муомалаларни адолат билан ўлчайди, дедилар. Ҳалиги одам Қиёматдаги сарҳисоб ва азоб қўрқусидан: "Ё Расулллоҳ, ўзим учун ҳам, улар учун ҳам улардан Аллоҳ учун ажралишдан бошқа эзгуликни кўрмаяпман ва Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, уларнинг ҳар бири ҳур-эркиндир",- деди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уни мўъмин одамларгина кўра оладилар. Бу, (олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайди) (Анъом: 158) пайтида бўлади. Сотувчи ва харидор кўйлакларини сотиш учун ўртага ёйишганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тахлаб олишга улгурмай қоладилар. Бир одам туясининг сутини соғиб олиш учун кетганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни ичишга улгурмай қолади. (Бир одам) ҳовузи(нинг атрофи)ни суваб бўлгач кутилмаганда Қиёмат қоим бўлади-да, ундан сув ича олмай қолади. Бировингиз таомини оғзига олиб борган пайтда бехосдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тановул қила олмайди", - дедилар.
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг катта аломатларидан бири, Қуёшнинг Шарқдан эмас, Ғарбдан чиқиши ва уни кўрган одамлар дарҳол иймон келтиришлари ҳақида дарак бердилар. У пайтдаги иймон, солиҳ амал ва тавба, кофир одамга наф бермайди. Пайғамбаримиз Муҳамммад солалллоҳу алайҳи ва саллам, одамлар кундалик дунёвий ишлари билан машғул бўлиб турганларида, Қиёматнинг қўққисдан келиб қолишининг хабарини бердилар. Сотувчи ва харидор кийимни ўрталарига ёзиб савдолашар эканлар, Қиёмат қоим бўлади-да, кийимни тахлаб олишга улгурмай қоладилар. Бир одам соғилган туя сутини ичмоқчи бўлиб қўлига олганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни ича олмай қолади. Бир одам ҳовузини таъмирлаб сувар экан беҳосдан Қиёмат қоим бўлади-да, ҳовузидан сув ича олмай қолади. Бир одам ейиш учун луқмасини оғзига яқинлаштирган пайтда қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тановул қила олмайди.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинган: "Ўлимни чипор қўчқор шаклида олиб келинади. Ҳайқирувчи: "Ҳой жаннат аҳли" деб ҳайқиради. Улар бўйларини чўзиб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Сўнгра ҳайқирувчи: "Ҳой жаҳаннам аҳли!", - деб ҳайқиради. Улар бошларини кўтариб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида, улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Қўчқор (ўлим)ни бўғизланади. Ҳайқирувчи: "Эй жаннат аҳли, (сизлар учун жаннатда) мангулик бор, ўлим йўқ. Эй жаҳаннам аҳли, (сизлар учун жаҳаннамда) мангулик бор, ўлим йўқ", - деб нидо қилади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар». Ана у дунё аҳли ғафлаттадирлар «улар иймон келтирмаслар». (Марям: 39) оятини ўқидилар".
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат куни ўлимни чипор рангли қўчқор шаклида келтирилишини баён қилдилар. Ҳайқирувчи: "Эй жаннат аҳли!", - деб ҳайқиради. Улар бўйларини чўзиб, бошларини кўтариб, (товуш келган томонга) қарайдилар. (Ҳайқирувчи): "Сизлар буни танийсизларми?", - деб сўрайди. Улар ўлимни кўрганлари ва таниганлари учун: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Сўнгра, Ҳайқирувчи: "Эй, жаҳаннам аҳли!", - деб ҳайқиради. Улар бўйларини чўзиб, бошларини кўтариб, (товуш келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми", - деб сўрайди . Уларнинг ҳар бири ўлимни кўргани боис: "Ҳа, у - ўлимдир!", - деб жавоб берадилар. Ўлим бўғизланади ва Ҳайқирувчи: "Эй жаннат аҳли, (сизлар учун жаннатда) мангулик бор, ўлиш йўқ. Эй жаҳаннам аҳли, (сизлар учун жаҳаннамда) мангулик бор, ўлиш йўқ", - деб нидо қилади. Бу, мўъминлар неъматининг кўпайиши, кофирлар азобининг орттирилиши учундир. Сўнгра Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни ўқидилар: "Уларни пушаймонлик кунидан огоҳлантиринг! Чунки, ишга қарор қилинган бўлсада, улар (дунё аҳли) ҳануз ғафлатдадирлар. Ҳолбуки, улар иймон келтирмаслар" (Марям: 39). Қиёмат куни жаннатийлар билан дўзахийлар орасини ажратилади ва уларнинг ҳар бири кирган жойида абадий қолади. Гуноҳга қўл урган одам яхшилик қилмагани учун пушаймон бўлса, яхшиликни кўп қилмаган одам яхшиликни кўп қилмагани учун ҳасрат чекади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Аҳли китоблар Тавротни иброний тилида ўқиб, мусулмонларга арабча тафсир қилишар эди. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғончига чиқорманглар ҳам! Сизлар: "Биз Аллоҳга ва ўзимизга нозил қилинган китобга иймон келтирдик!" (Бақара: 136) денглар", - дедилар.
Al-BukhariПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини, аҳли китоблар ўз китобларидан келтиришаётган ривоятлар билан алданиб қолишдан огоҳлантирдилар. Чунки яҳудийлар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида, Тавротни яҳудийча тил бўлган ибронийча ўқишар ва мусулмонларга арабча тафсир қилиб беришар эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғрилиги ёки ёлғонлиги ноаниқ бўлган ривоятлар ҳақида: "Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғонга ҳам чиқарманглар!", - дедилар. Чунки, Аллоҳ таоло, бизга, Қуръонда ва аҳли китобларнинг Китобларида нозил қилинган нарсаларга иймон келтиришга буюрди. Лекин, яна бир нарсани айтиб ўтиш керак-ки, ҳозирда уларнинг китобларидаги нарсалар тўғри ёки ёлғон эканини билмаганимиз учун, шариатимиз у нарсаларни баёнлаб бермагунича, уларнинг китобларидаги нарсалар тўғри ёки нотўғри дея олмаймиз. Аллоҳнинг китобини ўзгартиришликда уларга шерик бўлиб қолмаслик учун уларни тасдиқламаймиз. Ва ҳудди шу вақтда, Аллоҳ туширган нарсани инкор қилувчилардан бўлиб қолмаслик учун ёлғонга ҳам чиқармаймиз. Балки, тўхтаймиз ва сукут қиламиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейишимизга буюрдилар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз». [Бақара: 136]
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлмагунича, сураларни бўлиниш нуқтасини билмас эдилар».
Abu DawoodАбдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон оятлари нозил бўлар, бироқ, у зот сураларнинг боши ёки охирини билмас эдилар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлгач аввалги суранинг тугагани, кейинги янги суранинг эса бошланганини билар эдилар», - дея хабар бермоқдалар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади».
Abu DawoodПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг китобини ёдлаб, ундаги буйруқ ва қайтариқларга амал қилган ва жаннатга кирган қорига: "Қуръонни ўқи ва шу ўқишинг билан жаннатнинг (юқори) даражаларига кўтарил! Қуръонни, дунё ҳаётида шошилмай ва чиройли тиловат қилганингдек, тартил билан ўқи! Чунки, сенинг тураржойинг охирги оятни қаерда ўқисанг ўша ердир"-, дейилишидан хабар бермоқдалар.
Абу Абдурраҳмон Суламий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: Бизга Қуръондан дарс берган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улар Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва натижада илм ва амални бирга ўрганишганини"- айтишар эдилар.
AhmadСаҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн оят дарс олишса ундаги илмни пухта ўрганиб, амал қилмагунларича кейинги оятларга ўтишмас эдилар. Бу билан ҳам илмни, ҳам амални ўрганишар эдилар.
Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: " Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: (Буни) Аллоҳ ва Аллоҳнинг расули (мендан кўра) яхшироқ билишади!,- деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу аалйҳи ва саллам: "Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенга муборак бўлсин!"-, дедилар.
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан Қуръондаги энг улуғ оят ҳақида сўрадилар. Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу бир оз тараддуд қилган бўлсаларда, охири унинг Оятул курсий эканини айтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у айтган гапни тасдиқлаб, билим ва ҳикматга тўлишига ишора ўлароқ, Убай разияллоҳу анҳунинг кўксига уриб қўйдилар. Сўнгра, бу билимни қўлга киритишини осон қилиши учун, Аллоҳ таолога дуо қилдилар.
Оиша разияллоҳу анаҳодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу аалйҳи ва саллам ҳар кеча ётишларидан илгари кафтларини бирлаштирар, уларга "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сўраларини ўқиб пуфлар, сўнгра, икки қўлларини қодир бўлганларича баданларига сурар эдилар. Силашни бошлари, юзлари ва (таналарининг) олд томонидан бошлаб, уч марта такрорлар эдилар.
Al-BukhariУйқуга ётишдан илгари кафтларини бирлаштириб дуо қилаётган одамдек кўтариш, озгина сўлаклари билан пуфлаш, уч мартадан "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сураларини ўқиш, сўнгра, қўли етганича кафтларини баданларига суриш: боши, юзи ва танасининг олд томонидан бошлаш ва бу ҳаракатни уч марта такрорлаш, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эди.