





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: Ё Расулуллоҳ, Кавсар ҳовузининг идишлари қандай?, - деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай жавоб бердилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, унинг идишлари осмонда, қоп-қоронғу ва булутсиз кечада чиққан юлдузу сайёралар сонидан ҳам кўпроқдир. У жаннат идишларидан сув ичган одам асло чанқамас. Бу ҳовузга жаннатдан чиққан икки ирмоқ келиб сув қуяди. Ундан сув ичган одам асло чанқамас. Унинг эни бўйидек, Аммон билан Айла орасидаги масофага тенг. Ҳовузнинг суви сутдан оқ, асалдан шириндир".
MuslimҚиёмат кунидаги Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам ҳовузларининг косаларининг сони, осмондаги юлдуз ва сайёралар сонидан кўра кўпроқ эканлиги ҳақида қасам ичдилар. Юлдузлар ҳилол чиқмаган, булутсиз, зулматли кечада аниқ кўринади. Чунки, ойдин кечада, ҳилол ёғдуси соясида, юлдузлар аниқ кўринмайди. Булут эса юлдузларнинг очиқ кўринишига монеъ бўлади. Жаннат идишларидан ичган одам, ҳеч қачон чанқамайди. Бу идишдан ичгунича бўлган чанқоқ, банданинг охирги чанқоғидир. Бу ҳовузнинг эни бўйига тенг бўлиб, унга жаннатдан икки нов сув қуйиб туради. Ҳовузнинг томонлари тенг бўлиб, узунлиги Шомнинг Балқосидаги Аммон билан, Шомнинг бошқа тарафидаги Айла шаҳригача бўлган масофадек катталикдадир. Кавсар ҳовузининг ранги сутдан оппоқ, таъми эса, асалдан ширинроқдир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир", - дедилар. "Ё Расулуллоҳ, шунча (бизнинг оловимизчалик иссиқ бўлса ҳам) етарли бўлар эди", -дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "(Жаҳаннам олови дунё оловидан) олтмиш тўққиз баравар кучли қилинди. У оловларнинг ҳар бири шу дунёнинг оловича куйдирувчидир", - дедилар.
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунёнинг олови жаҳаннам оловининг етмишдан бир парчаси эканини хабар бердилар. Охират оловининг ҳарорати бу дунё оловининг ҳароратидан олтмиш тўққиз баравар кучлидир. Уларнинг ҳар бири шу дунё оловининг ҳарорати каби кучлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Дунё олови бўлса ҳам жаҳаннамдаги одамларни куйдиришга етарли эди", - дейилди. Бунга жавобан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Жаҳаннам олови дунё оловидан олтмиш тўққиз баравар иссиқроқдир. Уларнинг ҳар бирининг ҳарорати дунё олови каби иссиқдир", - дедилар.
Зиёд ибн Лабид разияллоҳу анҳу айтди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсани эслаб: «Бу, илм кўтарилган пайтда бўлади», - дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, биз Қуръон ўқиб, Қуръонни ўғилларимизга ўқитсак, ўғилларимиз ўғилларига Қиёмат кунигача ўқитишса, илм қандай қилиб кўтарилади (олиб қўйилади)?», - деб савол бердим. Расуллуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва саллам: «Яшшамагур, Мен сени Мадинадаги аъламлардан бири деб биламан. Яҳудий ва насронийларнинг Таврот ва Инжилни ўқиб, улардаги нарсаларга риоя қилмаётганларини кўрмаяпсанми?!»,- дея жавоб бердилар.
Ibn MaajahПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари орасида ўтирган пайтларида: «Бу, одамлардан илм кўтарилган ва тортиб олинган пайтда содир бўлади»,- дедилар. Зиёд ибн Лабид разияллоҳу анҳу бундан ҳайратга тушиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол бердилар. «Қуръонни ўқиган ва ёдлаган бўлсак, бу илм биздан қандай тортиб олиниши ёки йўқолиши мумкин? Ахир биз Қуръонни тинмай ўқияпмиз, рафиқаларимизга, фарзандларимизга, фарзандларимиз набираларимизга ўқитишаяпти-ку?!», - деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Зиёд, яшшамагур, Мен сени Мадинанинг энг аъламларидан бири деб биламан!", - дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмнинг йўқолиши, Қуръоннинг йўқолиши эмаслиги, балки, илмга амал қилмаслик туфайли йўқолишини баён қилдилар. Зеро, Таврот ва Инжил яҳудий ва насронийлар қўлида бўлсада, уларга фойда бермади. Улар бу икки китобнинг ғояси - улардан ўрганган нарсаларига амал қилмаганлари учун, фойдалана олмадилар.
Товус раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламнинг кўплаб асҳобларининг: «Ҳар бир нарса тақдир билан бўлади», - деганларини эшитганман. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай деганларини эшитганман: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Барча нарса, ҳатто, ожизлик ва эпчиллик ёки эпчиллик ва ожизлик ҳам, тақдирдандир».
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча нарса тақдир билан бўлишини очиқладилар. Ҳатто ожизлик, яъни, бу дунё ва охират учун қилиниши керак бўлган ишларни қилмаслик ёки ўз вақтидан кечиктиришлик ҳам тақдирдандир. Шу вақтнинг ўзида эпчиллик ҳам, яъни, дунё ва охират учун қилинадиган ишларини қилишдаги усталик ва фаоллик. Аллоҳ таоло ожизлик, фаоллик ва барча нарсаларни тақдирга ёзиб қўйган. Коинотда нимаики бўлса, Аллоҳ таолонинг аввалдаги илми ва ҳохиши ила бўлади.
Матар ибн Укомис разияллоҳу анҳудан риворят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ банданинг бирон ерда ўлишига ҳукм қилган бўлса, унга ўша жойга бориш учун бир эҳтиёж қилиб қўяди», - дедилар.
At-TirmidhiПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бермоқдалар: «Агар Аллоҳ таоло банданинг бирор жойда ўлишини тақдир қилган бўлса, у жойда бўлмаса ҳам шу жойга бир ҳожат учун боради ва ўша жойда жони узилади».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларига: "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ", - денг, Мен сизга Қиёмат кунида гувоҳ бўлай!",- дедилар. Шунда амакилари: "Қурайш қабиласидагилар: "Қўрқув уни шундай дейишга мажбурлади", - деб айблашмаганида, сизни, бу калимани айтиш ила хурсанд қилган бўлар эдим", - деб жавоб берди. Ўшанда Аллоҳ таоло: «Дарҳақиқат, Сиз хоҳлаган кимсангизни ҳидоят қила олмайсиз. Бироқ, Аллоҳ, хоҳлаган кимсасини ҳидоят қилур!», оятини нозил қилди. (Қосос: 56)
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида ётган амакиси Абу Толибдан Қиёмат куни мусулмон бўлганига гувоҳлик беришлари учун "Ла илаҳа иллаллоҳ" (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) калимасини талаффуз қилишни талаб қилдилар. Бироқ, Абу Толиб Қурайш қабиласининг ҳақоратлаши ва уни иродасизлиги ва ўлимдан қўрққани учун мусулмон бўлганини айтиб юришларидан қўрқиб калимаи шаҳодатни талаффуз қилмади ва агар шу ҳолат бўлмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни талаффуз қилиш билан орзусини рўёбга чиқариши ва хурсанд қилиши мумкинлигини айтди. Ўша пайтда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамларни мусулмон қилишга қодир эмаслиги, балки, одамларга очиқлама ва кўрсатмалар билан Равон йўлни кўрсата олишини ҳамда, фақатгина Аллоҳ таологина мусулмон қилишга қодир эканига далолат қиладиган оятни нозил қилди.
Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари нақл қилинган: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, Расулуллоҳ! Ибн Жудъон жоҳилият пайтида қариндошлари билан борди-келди қилар, мискинларнинг қорнини тўйдирар эди. Ўша ишлари унга фойда берадими?",- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Унга фойда бермайди. Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар".
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом дини келишидан аввал Қурайш қабиласининг сардорларидан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Жудъон ҳақида хабар бердилар. Абдуллоҳ ибн Жудъон қариндошлари билан борди-келди қиларди, уларга эҳсон қиларди, йўқсилларнинг қоринларини тўйдирарди ва бундан бошқа Ислом дини тарғиб қилган ишларни бажарар эди. Аммо бу амаллари Аллоҳга куфр келтиргани ва бирор марта ҳам: "Раббим, Қиёмат кунида менинг хатоларимни кечир!", - демаганлиги учун Қиёматта унга фойда бермаслигини хабар бердилар.
Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ё Расулулллоҳ! Нима дейсиз, менинг жоҳилият даврида берган садақаларим, қулларни озод қилганим ва қариндошлар билан борди-келди қилганим учун савоб оламанми?", деб савол бердим. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар.
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар кофир, Ислом динини қабул қилса, мусулмон бўлишидан илгари жоҳилият даврида қилган садақа ёки қул озод қилиш ёки силаи раҳм каби солиҳ амаллари учун тақдирланишини баён қилдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинган: "Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради".
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқнинг аҳволидан хабар бериб, уни, икки қўров орасида боши қотган ва унисига ёки бунисига боришни билмайдиган қўйга ўхшатмоқдалар: У қўй гоҳида бу поданинг олдига борса, гоҳида у поданинг олдига боради. Мунофиқларнинг иймон ва куфр ўртасида бошлари қотган. Улар юзаки ёки чиндан мусулмонлар билан ҳам, кофирлар билан ҳам бирга эмаслар. Фақатгина юзаки ўлароқ мўъминлар билан бирга бўлсалар-да, ичлари шубҳа ва иккиланишлар билан тўладир. Шунинг учун ҳам гоҳида мўъминларга, гоҳида эса кофирларга мойиллик қиладилар.