





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда одамларга қарз берадиган ёки қарзга нарса сотадиган бир киши ҳақида хабар бермоқдалар. Одамлардан унинг қарзини талаб қиладиган хизматкорига шундай дер эди: «Агар қарздор олдига борсанг, унинг қарзини тўлашга имкони бўлмаса, ундан кечиб юбор ёки унга яна муҳлат бер ва қаттиқ талаб қилиб туриб олма ёхуд гарчи камроқ бўлса ҳам, унда борини қабул қил». Бу ишларни Аллоҳ унинг ҳам гуноҳларидан ўтиши ва уни кечиришини умид қилиб қиларди. Сўнгра у вафот этганда, Аллоҳ унинг гуноҳларидан кечди.
Абу Бакроҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир»,– деганларида мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу-ку қотил, ўлдирилганнинг айби нима?»,- дедим. У зот: «Чунки у ҳам шеригини ўлдирмоқчи бўлган эди»,– дедилар».
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қачон икки мусулмон бир-бирини ўлдириш учун қилич кўтарсалар ва бири иккинчисини ўлдирса, иккаласи ҳам дўзахга киришини хабар бердилар. Қотилку маълум, аммо ўлдирилган дўзахга нима учун тушганини саҳобалар тушина олишмади, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у биродарини ўлдиришга ҳарис бўлгани учун дўзахда дея хабар бердилар. Чунки у ўзи ўлиб қолмаганда шеригини ўлдирган бўлар эди.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, амал ниятга кўра (баҳоланади). Ва кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади). Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлса, демак, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлибди (яъни, шу амалнинг савобини топибди). Кимнинг ҳижрати мол-дунёга эришиш ёки бир аёлга уйланиш учун бўлса, унинг ҳижрати ўзи ҳижрат (мақсад) қилган нарса учун бўлибди»,— дедилар. Бухорийдаги ривоятда: «Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади)»,— дейилган.
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда амаллар ниятларга қараб баҳоланишини хабар бердилар. Бу ҳукм барча ибодат ва муомалаларга тегишлидир. Ким бир амални қилсаю ва амалидан фақат дунёвий манфаатни кўзласа, унга шу нарса берилади ва савобдан маҳрум бўлади. Энди ким Аллоҳга яқинлашишни ният қилган бўлса унга кўп савоб ва ажрлар берилади. Гарчи у амал ейиш ичиш каби оддий амал бўлса ҳам савоб олаверади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи кўриниши бир хил амални мисол қилиб, унга ниятнинг қанчалик таъсири бор эканини хабар бердилар. Бир киши Аллоҳнинг розилиги учун ҳижрат қилди. Унинг ҳижрати, тўғри нийяти сабабли қабул бўлди. Ва яна бир киши-ки, ҳижрат қилди, ҳижратидан бойлик ёки мансаб ёки бир аёлни мақсад қилди. Бу ҳижрати билан фақат ана ўша дунёвий матосига эришади, лекин унга савоб-ажрдан бирор насиба йўқдир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».
Al-BukhariСаҳобалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан унга фойдаси тегадиган нарсани ўргатиб қўйишларини сўради. Шунда Пайғамбаримиз ғазаб қилмасликка буюрдилар. Бунинг маъноси: Уни ғазаблантирадиган нарсалардан четланиши, ғазабланса ўзини ушлаши ҳамда ғазаби уни бировни ўлдиришга, уришга, сўкишга ёки шу каби нарсага олиб бормаслигидир. Бояги киши қайта-қайта яна васият қилишларини сўради, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ғазабланма!» - дейишдан нарига ўтмадилар.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз, эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим.
Ibn MaajahНабий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога диний ва дунёвий ишларда манфаатларни жалб қилишда ҳамда зарарларни даф қилишда Аллоҳга суянишга ундамоқдалар. Чунки берувчи ҳам, олувчи ҳам, манфаат ва зарар берувчи ҳам фақатгина Аллоҳдир. Манфаатларни олиб келадиган ва зарарларни кетқазадиган сабабларни Аллоҳга суянган ҳолда қилишимиз лозим. Қачон шундай қилсак, Аллох бизга эрталаб оч кетиб кечқурун қорни тўқ бўлиб қайтадиган қуш каби ризқлантиради. Қушнинг дангасаликсиз ва бепарволиксиз (уйидан чиқиб изланиши) ризқ талабида қилинган сабабларнинг бир туридир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббиларидан ҳикоя қилароқ: «Банда гуноҳ қилди ва: «Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди»,- дедилар».
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Агар банда бир гуноҳ қилса, сўнгра: «Аллоҳим мени кечир»,— деса, Аллоҳ таоло: «Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим», – дейди. Сўнгра банда гуноҳга яна қайтди ва Аллоҳга: «Мени гуноҳимни кечир», – деди. Шунда Аллоҳ: Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим», – дейди. Сўнгра банда гуноҳга яна қайтди ва Аллоҳга: «Мени гуноҳимни кечир», – деди. Шунда Аллоҳ: Бандам гуноҳ қилди, ва унда гуноҳларни кечирадиган, беркитадиган, кечиб юборадиган ва гуноҳи учун жазолайдиган Раббиси бор эканини тан олди, мен уни кечирдим. Хоҳлаганини қилсин», – деди. Токи банда гуноҳ қиларкан, сўнгра тавба қилиб у гуноҳни қайтиб қилмасликка онт ичиб сўнг нафси устун келиб яна гуноҳ ишни қилиб қўйса, сўнг яна надомат чекиб тавба қилса, Аллоҳ уни тавбасини қабул қилиб кечиришда давом этаверади. Чунки тавба ўзидан олдинги гуноҳларни ўчириб юборади.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Одиллар Аллоҳнинг ҳузурида, икки қўли хам ўнг бўлган Раҳмон зотнинг ўнг томонида нурдан бўлган минбарларда бўладилар. Улар – ўз ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари бошлиқ бўлган (барча) нарсаларда адолат қиладиганлардир».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ўз ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари бошлиқ бўлган (барча) нарсада адолат қиладиганлар қиёмат куни олий, баланд ва нурдан яралган минбарларда ўтиришларини хабар бердилар. У минбарлар Рахмон таолонинг ўнг томонидадир ва У Зотнинг икки қўли хам ўнгдир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўхтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳаром қилинган ғийбат нималигини баён қилмоқдалар. Ғийбат бир мусулмоннинг орқасидан ўзи эшитса, ёмон кўрадиган кўринишидаги ёки феъл-атворидаги сифатини гапиришдир. Масалан, ғилай, хиёнаткор, алдоқчи ва шунга ўхшаш ёмон сифатлар билан сифатлаш, агар у сифат унда бўлса ҳам ғийбат ҳисобланади. Агар унда у сифат бўлмаса, ғийбаттан хам баттари бўхтон, яъни кишида йўқ сифатни бор деб туҳмат қилган бўлади.
Ховла Ансорийя разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Одамлар Аллоҳ таолонинг (мусулмонлар фаровонлиги учун тайин қилган) молини ҳақсиз сарф қиладиларки, Қиёмат куни жаҳаннам уларники бўлади», – деганларини эшитдим.
Al-BukhariРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларнинг молларини ботил билан ишлатадиган, ҳақлари бўлмаган молдан оладиган инсонлар ҳақида хабар бермоқдалар. Юқорида зикр қилинган ҳукм ҳаром йўл орқали мол дунё тўплаш ва уни нотўғри йўлларга сарф қилишни ҳам ўз ичига олади. Етимларнинг молини ноҳақ йўл ила емоқ, вақф ва омонатга қўйилган нарсаларни инкор қилмоқ ҳамда уларни ноўғри йўл билан олмоқ ҳам шулар жумласидандир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг Қиёматдаги жазоси дўзах эканини хабар бердилар.